Шахбоз Исмоилов: Ўрта Осиё Паралимпия Қўмитаси очилади

5 декабрь, 18:30 590

Шахбоз Исмоилов: Ўрта Осиё Паралимпия Қўмитаси очилади

Ўхшаш хабарлар

Бугунги кунда бутун дунёда Олимпиада ҳаракати билан бир қаторда Паралимпиада ҳаракати ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан, Осиё қитъасида ҳам бу ҳаракатга катта эътибор қаратилмоқда,жумладан Ўзбекистонда ҳам. Бунинг маҳсули сифатида паралимпиячиларимизнинг ўтган Рио-2016 спорт мусобақаларидаги сермаҳсул иштирокини эътироф ўтиш жоиз. Бугунги интервьюмизда Осиёда хусусан, юртимизда Паралимпия ҳаракати қай даражада ривожланаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси матбуот котиби Шахбоз Исмоилов билан суҳбатлашамиз.

- Шахбоз Исломович, сизнингча бугунги кунда Осиёда Паралимпия ҳаракати қанчалик ривож топиб бормоқда?

Осиё Паралимпия Қўмитаси 2002-йил Пусан шаҳрида ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача кўплаб сезиларли ишларни амалга ошириб келмоқда. Қўмитанинг асосий устувор тамойилларидан бир бу барча Осиё мамлакатларида тенг ҳуқуқлилик асосида фаолият олиб боришдан иборатдир.

- Шахбоз ака, жорий йилнинг 28 29- ноябрь кунлари Бангкок шаҳрида Осиё Паралимпия Қўмитасининг Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ассамблеяда Ўрта Осиёда Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилган, сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Ҳа албатта, 28 29-ноябрь кунлари Бангкок шаҳрида 4- Бош Ассамблея бўлиб ўтди, хусусан ўзим ҳам бу йиғилишда Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этдим. Ушбу Бош Ассамблея йиғилишида Ўрта Осиёдаги барча давлатларнинг ҳамда Осиё минтақасига кирувчи барча мамлакатларнинг 2018 йили Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара-Осиё ўйинларига тайёргарликлари, режалари, қанақа янги қонунлар ишлаб чиқишлари, қанақа янгиликлар ҳамда таклифлар киритилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилди. Ундан ташқари 2020 йили Япониянинг Токиё шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни ҳам батафсил кўриб чиқилди.

- Бундан ташқари йиғилишда яна қандай масалаларга алоҳида урғу берилди?

- Ассамблеяда яна Ўрта Осиё Паралимпия Қўмитаси очилиши режага киритилди. Бунда 6 та Ўрта Осиё ҳудудига кирувчи: Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Эрон давлатлари биргаликда Ўрта Осиё минтақаси Паралимпия Ассотсациатсаси ташкил этилиши кўзда тутилди.

- Минтақавий Қўмита ташкил этилиши қайси ойга ёки қайси йилга режалаштирилмоқда?

- 2017 йилнинг январь- февраль ойларида электрон тарзда Ўрта Осиё минтақасида барча 6 та давлатлар билан боғланиб, Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида кўриб чиқилади.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат Шахбоз ака!. Албатта айни дамда бутун Осиё қитъасида шу жумладан Ўзбекистонда ҳам Паралимпия ҳаракати самарали ривож топмоқда буни ўтган Рио-2016 спорт ўйинларидаги зафарли ғалабаларимизда ҳам кўришимиз мумкин. Ва албаттда спортчиларимизга бунданда улкан зафарлар тилаб қоламиз

- Сизга ҳам мазмунли суҳбат учун раҳмат.

Ушбу материалдан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Темур Эшқувватов суҳбатлашди

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.