Шахмат. Мактаб ўқувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланмоқда

22 май, 15:32 211

Шахмат. Мактаб ўқувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланмоқда

Шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг блиц тури якунланди.

Шахматнинг ушбу йўналишида 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган шахматчилар қатнашишди. Юртимизнинг Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Қорақалпоғистон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхандарё, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Фарғона, Хоразм каби шаҳар ва вилоятларидан ташриф буюрган 180 дан ортиқ ўғил ва қизлар 9 турда пешқадамлик учун беллашишди.

Натижаларга кўра қуйидаги қатнашчилар кучли учталикка киришди:

7 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Афруза Рўзиматова (Тошкент), 8 очко

2-ўрин – Мавлуда Махмудова (Наманган), 6,5 очко

3-ўрин – Шарофатбегим Сайдалиева (Самарқанд), 6 очко

7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Абдумалик Халилов (Қашқадарё), 7 очко

2-ўрин – Жаҳонгир Нормуротов  (Сурхандарё), 7 очко

3-ўрин – Дилшод Ҳамидов (Навоий), 7 очко

9 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Муяссар Мирзахмедова (Тошкент), 8 очко

2-ўрин – Зилола Ўктамова (Навоий), 7 очко

3-ўрин – Одина Олимова (Тошкент), 6,5 очко

9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Акобирхон Сайдалиев (Самарқанд), 8 очко

2-ўрин – Шахромбек Каримов (Бухоро), 7,5 очко

3-ўрин – Абдулбосит Шарифжонов (Тошкент), 7 очко

11 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Умида Омонова (Тошкент), 8 очко

2-ўрин – Моҳинур Ҳабибуллаева (Тошкент), 7 очко

3-ўрин – Шахризода Башриддинова (Навоий), 7 очко

11 ёшгача  бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Тошмурод Тилавов (Навоий), 7 очко

2-ўрин – Шахриёр Шарипов (Хоразм), 6,5 очко

3-ўрин – Расулбек Абдуллаев (Хоразм), 6 очко

13 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Севинч Олимова (Самарқанд), 8 очко

2-ўрин – Моҳинур Исломова (Самарқанд), 7 очко

3-ўрин – Аксана Слапогузова (Сурхандарё),7 очко

13 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Жонибек Бахтиёров (Хоразм), 7,5 очко

2-ўрин –Мирфайз Суннатов (Бухоро), 6,5 очко

3-ўрин – Ахадбек Юнусов (Наманган), 6 очко

15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Азиза Турсунова (Сурхандарё), 8,5 очко

2-ўрин – Зебо Усмонова (Самарқанд), 7 очко

3-ўрин – Дилбар Ҳамроева (Тошкент), 6,5 очко

15 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Абдумалик Абдисалимов (Қашқадарё), 8,5 очко

2-ўрин – Шохамир Тожибоев (Тошкент), 7 очко

3-ўрин – Муҳаммадали Абдураҳмонов (Сурхандарё), 6,5 очко

Мусобақанинг қолган турлари давом этмоқда.

Иродабону АВВАЛБОЕВА тайёрлади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.