Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилади

12 ноябрь, 15:51 553

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилади

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда журналистларга Халқаро шахмат федерацияси ((FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов маълум қилди.

Мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилади, у иштирокчилар орасида 60 га 40 фоиз нисбатда тақсимланади, – дейди Илюмжинов.

Амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ва россиялик гроссмейстер Сергей Карякин ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун учрашув Нью-Йоркда 11-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

FIDE президенти Кирсан Илюмжинов ташкилот тарихида биринчи марта жаҳон чемпиони унвони учун учрашув очилиш маросимини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Илюмжиновнинг ўзи маълум қилди. Илюмжинов АҚШ Давлат департаменти унга АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этиш учун мамлакатга киришга рухсат бермади.

Учрашув жуда қизиқарли бўлади. FIDE тарихида биринчи марта ташкилот президенти жаҳон шахмат тожи учун учрашув очилиш ва қуръа ташлаш маросимида иштирок этмайди, – деб қўшимча қилди Илюмжинов.