Шахноза Мирзаева пара-каное бўйича ЖЧда кумуш медалига сазовор бўлди

 

23-27 август кунлари Чехиянинг Расице шаҳрида пара-каноэ спорт тури бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур чемпионатнинг аёллар ўртасида кечган баҳсларда паралимпиячимиз Шахноза Мирзаева юртимиз шарафини химоя қилди.

Шахноза 200 метр масофани 51.778 натижаси билан босиб ўтди ва ушбу натижаси эвазига фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медали соҳибасига айланди.

Шиддатли кечган баҳсларда 1-ўрин австралиялик спортчи Аманда Рейнолдс (50.344) га насиб этган бўлса, 3-ўринни Руминиялик спортчи Михаелла Лулэа (52.033) эгаллади.

Энди Ўзбекистонлик пара-каноэчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Осиё Кубогига қизғин ҳозирлик кўришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!