Шахрам Ғиёсов ЖЧ-2017нинг энг яхши боксчисига даъвогарлар қаторида

  • 5 сентябрь, 2017, 23:45
  • 0
  • Бокс

 Гамбургда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунларига кўра, Халқаро бокс федерацияси - AIBA энг яхши боксчини аниқлаш бўйича расмий твиттер саҳифасида сўровнома ўтказмоқда.

Қувонарлиси, ушбу сўровномада 69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, терма жамоамизнинг мусобақадаги ягона олтин медалига эга чиққан Шахрам Ғиёсов ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Шунингдек, сўровномадан Хулио Сезар ла Круз (Куба), Олександр Кижниак (Украина) ва Софиане Оуминиҳа (Франция) ўрин олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!