Шахрам Ғиёсов чорак финалда жанубий кореялик боксчи билан жанг олиб боради

2 май, 16:10 1392

Шахрам Ғиёсов чорак финалда жанубий кореялик боксчи билан жанг олиб боради

Ўзбек бокс ихлосмандлари ёқимтойига айланиб улгурган Шахрам Ғиёсов Бокс бўйича Осиё чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлади.

69 кг вазн тоифасида қитъамизда тенгсиз ҳисобланган ҳамюртимиз Иордания вакили Зиёд Эашашни мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоси кейинги босқичда жанубий кореялик Сен Ҳён Лига қарши рингга кўтарилади. Ушбу чарм қўлқоп устаси чорак финалга қадар Шри Ланкадан ташриф буюрган Сисира Рувангалани таслим этган эди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.