Шахрам Ғиёсов жанубий кореялик боксчини таъзирини бериб қўйди

3 май,2017, 20:10 1210

Шахрам Ғиёсов жанубий кореялик боксчини таъзирини бериб қўйди

69 кг вазн тоифасида қитъамиздаги тенгсиз боксчи ҳамюртимиз Шахрам Ғиёсов Бокс бўйича Осиё чемпионатидаги ғалабали юришини давом эттирмоқда.

Бироз аввал боксчимиз чорак финал баҳслари доирасида Жанубий Корея вакили Сеонҳёнга қарши рингга кўтарилди.Ушбу жангда мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қила олган Шахрам Ғиёсов рақиби устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди. Жанг давомида кетма-кет нокдаунга учраган жанубий кореялик боксчи жангни муддатидан аввал тугатишга мажбур бўлди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.