Шахрам Ғиёсов ярим финалда эронлик боксчини синовдан ўтказади

3 май, 20:37 1428

Шахрам Ғиёсов ярим финалда эронлик боксчини синовдан ўтказади

Ўзининг чиройли жанг қилиш услуби билан ўзбекистонлик бокс ихлосмандларининг ёқимтойига айланиб улгурган ҳамюртимиз Шахрам Ғиёсов Бокс бўйича Осиё чемпионатдаги зафарли юришларини давом эттирмоқда.

69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз чорак финалда жанубий кореялик Сеонҳён Лини муддатидан аввал таслим этди ва ярим финалда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Ушбу боксчимиз ярим финалда эронлик Сажжад Козимзодапоштирига қарши жанг қилади. Эрондан ташриф буюрган ушбу чарм қўлқоп устаси бироз аввал якунига етган чорак финал жангида суриялик Аҳмад Ғоссамни мағлуб этди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.