Шекспир: Сафардаги гол "Лестер"га кейинги босқичга чиқиш учун ажойиб имконият беради

13 март, 23:35 442

Шекспир: Сафардаги гол

Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Лестер" клуби бош мураббийи Крейг Шекспир "Севилья"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи учрашув якунлангач киритган голимиз жавоб ўйинида биз учун ажойиб имконият тақдим этишини билган эдик. Ўшанда биз ўзимиз учун қулай имкониятни яратиб олдик.
Эртанги баҳсда стадионда ажойиб муҳит ҳукмрон бўлишига ишонаман. Умид қиламанки жамоам бор кучини ишга солган ҳолда ўйнайди.
Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш? Нега энди бундай бўлмаслиги керак. Биз ушбу мусобақада иштирок этяпмиз, шундай экан ҳар бир ўйинда натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки осон ўйинлар бўлмайди ва шу сабабли доим фақат ғалаба учун ўйнаш керак", -
дейди Шекспир УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, "Севилья" ва "Лестер" жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 2:1 ҳсобида андалусияликларнинг ғалабаси билан якунланган эди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини эртага 14 март куни бўлиб ўтади.