Шерали Жўраев исроиллик рақибини енголмади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кунги баҳслар доирасида -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерали Жўраев мусобақа саралаш босқичининг иккинчи беллашувида исроиллик Петер Палтчикга қарши татамига кўтарилди.

Ушбу беллашувда Исроил вакилининг қўли балан келид ва Жўраев мусобақа билан хайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!