Шермуҳаммад Жандреев Жаҳон чемпионати чорак финали масаласини ҳал қилди

20 октябрь,2017, 16:28 603

Шермуҳаммад Жандреев Жаҳон чемпионати чорак финали масаласини ҳал қилди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда.

Ушбу кун доирасидаги беллашувларда -90 кг вазн тоифасидага ҳамюртимиз Шермуҳаммад Жандреев нимчорак финал босқичида россиялик Роман Донцовга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақибида иппон эвазига устун келди ва чорак финал масаласини ижобий ҳал қилди.