Шермуҳаммад Жандреев бронза медали учун курашадиган бўлди

20 октябрь,2017, 17:35 530

Шермуҳаммад Жандреев бронза медали учун курашадиган бўлди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда.

Ушбу кун доирасидаги беллашувларда -90 кг вазн тоифасидага ҳамюртимиз Шермуҳаммад Жандреев чорак финал босқичида доминикан вакили Роберт Флорентинога қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақибига вазаре баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Энди ҳамюртимиз бронза медали учун ўтказиладиган қўшимча саралаш босқичида япониялик Коши Нагаи қаршилигини енгиб ўтишга ҳаракат қилади.