Шерзод Аъзамов 5 июлда "Пахтакор" билан шартнома имзолаши мумкин

 

Қаршининг “Насаф” клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов фаолиятини Тошкент клубларидан бирида давом эттиришга яқин турибди.

Олдинроқ, ҳимоячига пойтахтнинг “Локомотив” ва “Пахтакор” клублари қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, ушбу футболчини “Пахтакор” ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Шерзод Аъзамовнинг тақдири 5 июлда ҳал бўлиши мумкин. У катта эҳтимол билан “шерлар” билан шартнома имзолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!