Шерзод Аъзамов: "Насаф"дан кетиш қийин бўлди

Бунгача "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Шерзод Аъзамов "Пахтакор"га кўчиб ўтди.

“Пахтакор” ва футболчи ўртасида икки ярим йиллик шартнома тузилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- "Насаф"дан кетиш қийин бўлди. Энди қарор қабул қилинди, ортга йўл йўқ. "Пахтакор"га катта совринларни қўлга киритиш учун келдим. Бошқа сабаб йўқ, - дея таъкидлади Аъзамов.

Шерзод Аъзамов
Туғилган санаси: 14.01.1990
Туғилган жойи: Қарши
Амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:
2010 “Машъал” 1 ўйин
2011-17 “Насаф”  99 ўйин 4 гол
Совринлари: ОФК Кубоги соҳиби-2011, Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2015, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби-2016.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!