Шерзод Ҳакимов: Ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун майдонга чиқаман

7 июнь,2017, 19:29 288

Шерзод Ҳакимов: Ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун майдонга чиқаман

 

“Нефтчи” жамоасининг Ўзбекистон Кубогида муваффақиятли одимлашида жамоа сардори Шерзод Ҳакимов томонидан киритилган голлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Айнан “Навбаҳор” тўсиғидан ўтиш жараёнида Шерзоднинг Фарғона ва Наманганда урган голлари икки ўйин натижасига кўра чорак финал чиптасини “Нефтчи”га тақдим этди. Айни пайтда “Динамо” жамоасига қарши беллашувга ҳозирлик кўраётган Шерзод Ҳакимов “Нефтчи” расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

– Жамоамиз янги бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида кейинги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Вадим Карленовични қандай савиядаги мураббий эканлигини барча яхши билади. Ушбу мутахассис билан юқори натижалар сари олға бормоқчимиз. Бу борада мухлисларнинг далдаси муҳим аҳамият касб этади.  Кубок доирасида кейинги босқичга чиқдик ва бу борадаги имкониятларимиз ёмон эмас. Насиб қилса, нафақат чемпионат, балки кубок ўйинларида ҳам яхши натижалар қайд этишни ният қилганмиз. Мен ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун майдонга чиқаман. Бу менинг вазифам. “Динамо”га қарши ўйин яқинлашмоқда. Ушбу рақобатда бизни фақат муваффақият қониқтиради.  Бу орқали “Нефтчи”нинг жонкуяр мухлисларини хурсанд этишни истаймиз. Ғалабалар вақти келди, – деди Ҳакимов.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.