Шерзод Намозов "эски танишлари"ни аяб ўтирмайди

Бугун Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионати бошланди.

Ушбу мусобақада -60 килорамм вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шерзод Намозов финал баҳсида жанубий Корея вакили Мин Жэ Линни 10 сонияда иппон эвазига мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ушбу ғалабдан сўнг SPORTS.uz интенет ахборот портали мухбири ҳамюртимизнинг мусобақа ва рақиблари тўғрисидаги фикрлари билан қизиқди.

– Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган ушбу мусобақада -60 килорамм вазн тоифасида Эрон, Хитой Тайпейи ва Жанубий Кореянинг икки вакили билан татамига чиқдим ва барча рақибларимни таслим этган ҳолда мусобақа ғолиблигини қўлга киритдим...

– Финал баҳсида Жанубий Кореялик Мин Жэ Линни 10 сониядаёқ мағлуб этдингиз...

– Бу споортчи билан тахминан 4 йилдан буён турли мусобақаларда ўзаро тўқнаш келамиз ва табиийки бир биримизни яхши биламиз. Шу сабаб уни мағлуб этишим осонроқ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!