Шерзод Қосимов “Ал-Жаиш” иштирокидаги ўйинни бошқаради

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов ОФК Кубоги–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Жаиш” (Сурия) – “Ал-Аҳли” (Иордания) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Шерзод Қосимовга қанотларда Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин ассистентлик қилади. Захира ҳаками бўлиб мальдивлик Муҳаммад Жавиз ишлайди.  

Учрашув комиссари – Давлатманд Исломов (Тожикистон). Ҳакамлар назоратчиси этиб Ал-Саиди Кадҳум Ауда Лазим (Ироқ) тайинланди.

Мазкур учрашувда “Ал-Жаиш” номинал мезбон бўлгани ҳамда Сурияда сиёсий вазият барқарор бўлмагани учун ўйин нейтрал майдон – Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги стадионларда бирида бўлиб ўтади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!