Шерзод Қосимов ОФК Кубоги учрашувида ишлайди

 

Шу йилнинг 26 февраль куни ОФК Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувда Баҳрайнинг "Манама" ҳамда Ливаннинг "Ал-Аҳад" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади.

Бундан аввалроқ, Шерзод Қосимов 14 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси "G" гуруҳидан ўрин олган Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" ҳамда Тайланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоалари ўртасидаги Равшан Эрматов бошқарадиган ўйинда тўртинчи ҳакам сифатида иш олиб бориши маълум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!