Шевченко Абрамовичнинг "Челси"даги энг омадсиз трансфери деб топилди

Goal.com интернет нашри Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Обрамовичнинг “аристократлар” сафида амалга оширган энг омадсиз 15та трансфери рўйхатини тузиб чиқди.

Ушбу сайт талқинига кўра рўйхатни украиналик ҳужумчи Андрей Шевченко бошқариб бормоқда. Кучли учликдан эса Матея Кежман ҳамда Фернандо Торреслар жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Шевченко 2006 йил “Милан”дан 30 млн фунт эвазига харид қилинган эди. У “Челси”даги фаолияти давомида жами 77та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Қуйида “Челси”нинг Абрамович давридаги энг омадсиз 15та трансфер билан танишиб чиқишингиз мумкин:

  1. Андрей Шевченко
  2. Матея Кежман
  3. Фернандо Торрес
  4. Папи Джилободжи
  5. Халид Буларуз
  6. Шон Райт-Филлипс
  7. Рахман Баба
  8. Асьер дель Орно
  9. Хуан Куадрадо
  10. Миши Батшуайи
  11. Юрий Жирков
  12. Жозе Босингва
  13. Раул Мейрелеш
  14. Йосси Бенаюн
  15. Деку

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!