Шевченко ва унинг жамоаси шарманда бўлди

7 июнь,2017, 00:22 1423

Шевченко ва унинг жамоаси шарманда бўлди

Ҳозиргина Украина хамда Мальта терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Эътиборлиси, яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузи – Андрей Шевченко мураббийлик қилаётган Украина терма жамоаси ФИФА рейтингида 182-ўринда бораётган Мальта термасига минимал ҳисобда имкониятни бой берди.

Учрашувдаги ягона гол 14-дақиқада Мускат томонидан киритилди. Эътиборлиси, Мальта термаси сўнгги бор 2015 йилнинг 8 июн санасида ғалаба қозонишган эди ва ўшанда оролликлар Литва термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган эди.

Ўртоқлик учрашуви

Украина – Мальта 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 14 Мускат.

Украина – Пятов, Ракицкий (Кривцов, 46), Кучер (Ордец, 46), Матвиенко (Бутко, 46), Морозюк (Соболь, 46), Сидорчук (Малышев, 46), Коваленко(Шепелев, 46), Степаненко (Шахов, 46), Малиновский (Цыганков, 46), Ярмоленко (Коноплянка, 46), Селезнев (Беседин, 46).

Мальта – Хогг (Бонелло, 46), Мускат (Бирман, 90), Борг (Магри, 90), Аджиус, Мускат (Камиллери, 46), Кристенсен (Cамиллери, 67), Фейлла (Церафа, 57), Фенек (Беццина, 82), Эффионг (Мифсуд, 70), Пизани, Шембри (Гэмбин, 60).

Огоҳлантиришлар: Мускат (45), Кучер (45).