Шимолий Ирландияда 14 ёшли дарвозабон асосий таркибда дебют қилди

Шимолий Ирландиянинг «Гленавон» клуби посбони Коннор Бирн 14 ёшидаёқ жамоанинг асосий таркибида дебют учрашувини ўтказди.

Ольстер кубоги ярим финалида «Портадаун» жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсни 14 ёшли дарвозабон билан бошлаган «Гленавон» якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Асосий жамоада ўйнаётган футболчилар орасида Коннорнинг кўрсатган натижаси бу ҳақиқий фантастика. Бундай ҳолатлар бошқа жамоаларда жуда кам учрасада, унга ишонч билдириш керак. У жуда бўйдор ва ҳушчақчақ. У шунингдек машғулотларга жуда кўп вақтини ажратади ва мураббийлар билан кўп ишлайди”, - «Гленавон» клуби академияси раҳбари Райан Прентис.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!