Шимолий Корея, Жанубий Корея, Хитой ва Япония ЖЧ-2030ни биргаликда ўтказиши мумкин

Шимолий ҳамда Жанубий Корея, Хитой ва Япония ЖЧ-2030ни биргаликда ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея футбол ассоциацияси журналисти Чун Мун Гу айтиб ўтди.

“Агар, Шимолий ва Жанубий Корея, Хитой ва Япония бу масала бўйича яхшилаб ўйлаб кўришса, ўйлайманки улар 2030 йилги мундиални биргаликда ўтказа олишади. Бунда турнир иштирокчилари учун ҳам ажойиб молиявий шароитлар яратиб берилиши мумкин. Чунки, биз жуда ҳам жозибадор футбол бозорига эгамиз”, - дейди журналист.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!