Шин Тае-Йонг: Бабаянни ҳурмат қиламан

Яхши биласиз эртага ЖЧ-2018 саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Бугун мазкур баҳс олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг биринчи қисмида Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тае-Йонг иштирок этди.

– Тошкенга келгандан кейин жамоа ўзини қандай хис қилмоқда ва кайфият кайфият ҳолатда

– ЎФФга раҳмат, ажойиб меҳмонхона ва корейс миллий таомлари учун. Бу ер об-ҳаво ва умуман барча жабҳаларда бизга маъқул бўлди.

– Агарда, эртага мағлуб бўлиб, Ўзбекистон тўғридан-тўғри ЖЧга йўлланма олса, сизлар плей-оффда ўйнашга тайёрмисизлар?

– Ўзбекистон термасининг сафарда Хитойга қарши ўйин натижасини муҳокама қила олмайман. Биз ҳозирча бўлажак ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Жанубий Корея терма жамоаси фақат ғалаба учун майдонга тушади. Бир плей-офф ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Жанубий Кореяда гуруҳдаги бошқа жамоалардан кўра ЖЧга чиқиш имконияти яхшироқ.

Самвел Бабаянни ҳурмат қиламан, у билан муносабатимиз яхши. Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олимпия терма жамоаларини бошқарганмиз. Ўшанда битта меҳмонхонада турганмиз ва бир-биримизга қарши тўқнаш келганмиз. Менинг Бабаян ва умуман Ўзбекистонга бўлган ҳурматим баланд.

– Эртага жамоа сардори майдонда бўладими?

– У эртага сардор сифатида жамоамизни майдонга бошлаб тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!