Шмайхель суперклубга ўтади

 

 

"Лестер" таркибида Англия чемпиони бўлган тажрибали дарвозабон Каспер Шмайхель ёзги трансферлар вақтида Клауидо Раньери билан хайрлашишга тайёрланмоқда. Аслида бу футболчига ўтган йилги мавсумдан сўнг бир неча таклифлар бўлганди. Бироқ, "Лестер"нинг аксарият футболчиларик аби Каспер ҳам яна бир йил "тулкилар" сафида қолишга қарор қилганди.

Айни пайтда Каспер Шмайхелга дарвозабон муаммосига дуч келган Англия прнемьер-лигасининг гранд клублари - "Ливерпуль" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.

30 ёшли даниялик дарвозабоннинг трансфер нархи 30 миллион фунтга баҳоланмоқда. Каспер жорий мавсумда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!