Шмейхель: Пенальти режаларимизни бузиб юборди

13 апрель, 17:30 306

Шмейхель: Пенальти режаларимизни бузиб юборди

Англиянинг "Лестер" клуби дарвозабони Каспер Шмейхелнинг сўзларига кўра кеча бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши ўйиндаги пенальти жамоаси режаларини бузиб юборган.
"Пенальти бизнинг ўйиндаги режаларимизни бузиб юборди. Бу ҳақиқатни қабул қилиш эса осон эмас. "Атлетико" жарима зарбаси белгиланганидан сўнг ҳам гол уриши мумкин эди. Аммо, барибир пенальтидан гол уриш осонроқ. 
"Лестер" юқори натижани кўзлаган эди. Бироқ, биз бу натижани борича қабул қилишга мажбурмиз.
Айтиш лозимки, биз кўплаб кераксиз вазиятларда карточкалар ишлаб олдик", -
дейди Шмейхель BT Sport нашрига.

Шекспир: “Лестер” мусобақани давом эттиришни истайди

"Лестер" сафарда "Атлетико"га кичик ҳисобда енгилди