Шнайдерлин Ливерпуль дербисини ўтказиб юбориши мумкин

19 март, 17:15 300

Шнайдерлин Ливерпуль дербисини ўтказиб юбориши мумкин

“Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлин кеча бўлиб ўтган “Ҳалл Сити”га (4:0) қарши баҳсда жароҳат олди ва у бир неча ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкин. Бу ҳақда “ирисчилар” бош мураббийи Рональд Куман айтиб ўтди.

“Уни тиббий кўрикдан ўтказиш зарур. Мен Морганни бир неча ҳафтага йўқотишимиз мумкинлигидан ҳавотирдаман. Аммо, биз ўтказилган тиббий текширув натижаларини кутишимиз лозим”, - дейди Куман.

Агар бош мураббийнинг таҳминлари тўғри чиқса, у ҳолда Шнайдерлин 1 апрель куни “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган дербини ўтказиб юбориши мумкин.