Шнейдерлен: Баркли келажакда Англиянинг энг зўр футболчиси бўлиши мумкин

13 март, 18:35 335

Шнейдерлен: Баркли келажакда Англиянинг энг зўр футболчиси бўлиши мумкин

"Эвертон" клуби ярим ҳимоячиси Морган Шнейдерлен жамоадоши Росс Барклининг шаънига илиқ гапларни айтди. Франциялик футболчининг сўзларига кўра Баркли келажакда Англия терма жамоасининг энг зўр футболчиси бўлиши мумкин.
"Росс жуда, жуда яхши футболчи. У келажакда Англия терма жамоасининг энг зўр футболчиси бўлиши учун барча ҳислатларга эга. У футболни тушунади ва у билан яшайди. Баркли ажойиб техникага эга. У билан бир жамоада ўйнаётганимдан ҳурсандман.
Тўғри, мен мураббий эмасман. Аммо, Росс Англия терма жамоасига чақирилишига лойиқ ўйин намойиш этмоқда. У айни дамда энг яхши инглиз футболчиларидан бири", -
дейди Шнейдерлен Sky Sports нашрига берган интервьюсида.