Шоҳжаҳон Эргашев мухлислар билан учрашди

Хабарингиз бор енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев шу кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Шоҳжаҳон ўзининг азиз мухлисларини доимо қувонтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу мақсадда у пойтахтимиздаги “Power Fitness”спорт клубида ўзининг очиқ машғулоти ва маҳорат сабоқларини ўтказди. Шунингдек, у ердаги жонли мусиқа ҳамда элимиз суйган санъаткорларнинг куй ва қўшиқлари келганлар кўнглига илиқлик бағишлади.

2f96ed98-7682-41d4-8d94-2bb962accd71a60cac57-6368-4338-961e-33b5cbf4f448

Тадбирдан сўнг, Ш.Эргашев мухлислар билан мулоқот қилди. Унда енгилмас боксчимиз мухлисларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтарди ва уларни доимо спорт билан шуғулланишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳа бўйича мамлакатимиз довруғини дунёга янада танитишга интилишларини маслаҳат берди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!