Шоҳжаҳон Эргашев мураббийи ва халқимизни Рамазон ҳайити билан табриклади

Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев айни дамда Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Шоҳжаҳон Рамазон ҳайити муносабати билан Москвада истиқомат қилувчи мураббийи Сайфулло Пўлатов хонадонига борди. У устозини ҳайит байрами билан табриклади ва яқин кунларда ўтказиладиган жанги олдидан у билан маслаҳатлашди.

“Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Халқимизни ва барча мусулмон аҳлини муборак айём билан табриклайман. Мен Москвадаман, бу ерда мен учун қадрли бўлган мураббийим Сайфулло ака билан учрашдим ва бўлажак жангим олдидан дуо олдим. Насиб қилса, тез кунларда Москва шаҳрида рингга кўтариламан.”

Sports.uz инетрнет портали ходимлари ҳам фурсатдан фойдаланиб барчани Рамазон ҳайити билан муборакбод этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!