Шоҳжаҳон АҚШда Сардор Раҳимхон қўшиғи остида рингга чиқади

  • 10 ноябрь, 2017, 05:55
  • 0
  • Бокс

 

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Nassau Coliseum спорт мажмуасида  ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги ўн биринчи жангини америкалик Маркиз Хавторнга қарши ўтказади.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг SPORTS.uz сайтига берган маълумотига қараганда, боксчимиз рингга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг рус тилидаги "Друг" қўшиғи остида чиқади.

Ушбу рейтинг жанги олти раунд қилиб белгиланган.

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!