Шоҳжаҳон Эргашев: Бугунги ғалаба барчамизники!

  • 29 апрель, 2018, 09:30
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев WBA чемпионлик камари учун хитойлик Жиминг Вангга қарши рингга кўтарилди ва очколар, ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мазкур жангдан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев Sports.uz мухбири билан суҳбатлашди. 

 – Шоҳжаҳон ғалаба муборак бўлсин. Жанг ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз? 

 – Раҳмат! Бу ғалаба барчамизники! Жанг ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳаммаси ўйлаганимдек бўлди. Жими жуда тезкор жанг услубда жанг ўтказади лекин унга қарши узоқ масофада ҳаракат қилсангиз унинг зарбаларига чора топа оласиз. Мен уни ҳар бир ҳаракатини билар эдим, шу сабабли ҳам ғалаба қозондим. 

 – Барча сизнинг нокаутларингизга ўрганиб қолган эди. Бу сафар бу ишни қилмадингиз бунга сабаб нимада? 

 – Тўғри бунга қадар барча жангларда нокаут билан ғалаба қозонганман. Лекин бу сафар бундай бўлмади. Бироқ мен ғалаба қозондим ўзимга билдирилган ишончни оқладим деб ўйлайман. Асл ўзбек фарзандлари доимо ўз кучига ишонган ва мард бўлади. Бу спорт, менинг ягона мақсадим рингга кўтарилиш ва ғалаба қозонишдир. 

 – Самимий суҳбатингиз учун раҳмат! 

 – Фаолиятимни тезкор ёритиб бораётганингиз учун сизларга ҳам раҳмат. Ғалабам юқорида айтганимдек, бутун Ўзбекистонимизники. Халқимиз ва яқинларимнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!