Шоҳжаҳон Эргашев бугун рингга кўтарилади (фото)

11 ноябрь,2017, 08:58 1652

Шоҳжаҳон Эргашев бугун рингга кўтарилади (фото)

Хабарингиз бор, профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Nassau Coliseum спорт мажмуасида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу қарама-қаршиликда унга америкалик Маркиз Хавторн рақиблик қилади. Ҳамюртимизнинг бу галги рақиби шу кунга қадар профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, беш маротаба зафар қучган.

Шунингдек, Шоҳжаҳон бугунги жангга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг рус тилидаги "Друг" қўшиғи остида чиқади.

Қуйидаги унинг машғулот жараёнидан фотолавҳаларни тақдим қиламиз.