Шоҳжаҳон Эргашев мухлисларга сюрприз тайёрлади (фото)

10 июнь,2017, 21:33 2842

Шоҳжаҳон Эргашев мухлисларга сюрприз тайёрлади (фото)

 

Профессионал боксдаги ўнинчи жангини Флойд Мэйвезер академиясида ўтказадиган Шоҳжаҳон Эргашев мухлислари учун ажойиб янгилик тайёрлади.

Шоҳжаҳон жанг олдидан рингга бўйнига тасбеҳ осган ҳолда кўтарилар эди. Кейинроқ ўзбек боксчиси дўппи кийиб кўриниш берди.

Нокаутчи Шоҳжаҳон рақиб билан кўз уриштирди (фото)

Енгилмас боксчимиз SPORTS.uz ахборот порталига мухлислар учун сюрприз тайёрлаганини маълум қилди.

- Мен ўзбеклигимдан фахрланаман, - дейди Шоҳжаҳон Эргашев. - Шунинг учун боксчилар рингга кўтарилиш олдидан кийиб чиқадиган халатини миллий мато - беқасамдан тиктирдим. Ота-боболаримиз беқасам тўн кийган. Бу мени руҳимни ва кайфиятимни кўтаради.

Шоҳжаҳон қўли синганига қарамай, жангни бекор қилиш таклифидан воз кечди ва бугун тожикистонлик Суннатулло Раҳматуллаев билан жанг қилади.

Жанг олдидан жараён акс этган суратларни томоша қилинг:

 

 

SPORTS.uz ахборот портали Шоҳжаҳон Эргашев ва Улуғбек Ҳақбердиевларнинг жанг олдидан бўлаётган тайёргарлик жараёнларидан хабар узатиб турган яна бир профессионал боксчи Лазизбек Узоқовга ўз миннатдорлигини билдиради.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.