1360

Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг 11-жангини ўтказди.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга америкалик Маркиз Хавторн рақиблик қилди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Шоҳжаҳон ўз устунлигини намойиш этиб, 2-раундда Хавторнни нокаутга учратди. Бу унинг фаолиятидаги 11-ғалабаси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз бунгача 10та жанг ўтказиб, барчасини нокаут билан якунлаган.

Sports.uz 2018