Шоҳжаҳон Эргашевни АҚШдаги жангларга ким тайёрлайди?

 

Енгилмас профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг нокаутлари билан америкалик мутахассислар эътиборини ҳам қозонди.

Майк Тайсон ва Мэйвезер жангларини кўрсатган "Showtime" Шоҳжаҳонга шартнома таклиф қилди (фото)

Шоҳжаҳон Эргашев: Нокаут мана бунақа бўлади!

Ҳамюртимиз машғур боксчиларнинг энг ёрқин жангларини телетрансляция қилувчи "Showtime" телеканали билан шартнома тузгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра ҳамюртимиз АҚШдаги дастлабки учрашувини 4 август куни ўтказиши белгиланган.

SPORTS.uz ахборот портали Шоҳжаҳон Эргашев билан боғланиб келгуси режалари ҳақида сўради.

- Аввало, Ўзбекистонга қайтиб, АҚШга кетиш учун ҳужжатларни тайёрлайман, - деди Шоҳжаҳон Эргашев. - Кейин шу ойнинг охирида АҚШга боришим керак. Менежерим Олег Богданов АҚШдаги жангларга мени қатор жаҳон чемпионлари устози Абел Санчес тайёрлаши ҳақида гапирди. Бу борадаги маълумотлар бўйича аниқлик киритилиши билан яна мухлисларга хабар бераман.

Маълумотларга қараганда, АҚШдаги профессионал бокс вакиллари ҳамюртимизнинг имкониятларини юқори баҳолаб, унинг фаолиятига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!