Шоҳжаҳон Эргашевнинг спарринг ҳамкори жаҳон чемпиони билан жанг қилади (видео)

  • 22 февраль, 2017, 14:20
  • 0
  • Бокс
 

Халқаро бокс федерацияси (IBF) енгил вазндаги жаҳон чемпиони америкалик Роберт Истер (19-0-0, 14 КО) ўз совринини россиялик боксчи Денис Шафиковдан (38-2-1, 20 КО) ҳимоя қилишга мажбур эканини таъкидлади.

- Роберт Истер Денис Шафиков билан бўладиган жангни ташкил этиш бўйича рақиб жамоаси билан музокара бошлаши кераклиги ҳақида огоҳлантирилди, - дейди IBF чемпионлик жангларини ўтказиш қўмитаси раҳбари Линдси Таккер. - Улар ўзаро келишиб олиши учун бир ой вақт берилди.

Жон Истер 10 февраль куни чемпионлик камарини биринчи маротаба Луис Крусдан ҳимоя қилди.

"Чингизхон" лақабини олган Денис Шафиков ўзбекистонлик нокаутчи, истеъдодли боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (8-0-0, 8 КО) спарринг ҳамкорларидан ҳисобланади.

Бу икки боксчининг рингдаги спаррингини қуйидаги видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин.

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!