Шоҳруҳ Алматов Осиё чемпиони!

7 август, 14:25 806

Шоҳруҳ Алматов Осиё чемпиони!

Айни дамда Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

+80 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шоҳруҳ Алматов ҳал қилувчи қарама-қаршиликда ҳиндистонлик Синҳ Сатендар билан куч синашди.

Кескин ва муросасиз баҳс якунларига кўра, боксчимиз Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди ва терма жамоамиз ҳисобига дастлабки олтин медални олиб келди.

Shohruh Almatov

Олдинда шунингдек, яна беш нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади.

Ярим финалда мағлубиятга учраган Муҳаммаднисо Абрураҳмонов (46 кг), Руслан Абдуллаев (48 кг), Шерзод Қодирбоев (60 кг), Камронбек Раҳмонов (80 кг) бронза медалларини қўлга киритишди.