Шоҳруз Норхонов – “Обод”нинг март ойидаги энг яхши футболчиси

6 апрель,2017, 08:53 357

Шоҳруз Норхонов – “Обод”нинг март ойидаги энг яхши футболчиси

 

Тошкентнинг “Обод” жамоаси телеграмдаги расмий саҳифасида март ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди.

Унга кўра, март ойининг энг яхши ўйинчисини деб иқтидорли ҳужумчи Шоҳруз Норхонов етакчилик қилди. Шоҳруз респондентларнинг 52 фоиз овозига эгалик қилди. Иккинчи ўрин иккита голи билан жамоа тўпурари бўлиб турган яна бир ҳужумчи Наврўз Ҳаиповга насиб этди.

Жамоа сардори Дониёр Ҳасанов учинчи, Бухородаги 3-тур учрашувида ғалаба тўпига муаллифлик қилган Ғайрат Умиров тўртинчи бўлди. Тажрибали ҳимояси Анвар Ғофуров эса бешликни якунлаб берди.