Шоҳруз Норхонов: Жамоада мураббий қўяётган вазифалар мени тўла қониқтирмоқда

Сўнгги йиллар давомида “Обод” клуби сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган ҳужумчи Шоҳруз Норхонов фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Шу муносабат билан SPORTS.uz интернет ахборот портали футболчининг “қалдирғочлар” сафига кўчиб ўтиши ва янги жамоаси тўғрисидаги фикрлари билан қизиқди.

– “Обод” клубида кетиш ва “Бунёдкор” билан шартнома тузиш жараёнлари қандай кечди?

– “Обод” жамоаси сафида шу йилгача ўйнаб келган бўлсам, ўзим учун анча ютуқларга эриша олдим. Жамоа раҳбарияти ҳам менинг кейинги фаолиятимни тўғри тушунган ҳолда, клуб билан шартномам якунламаганига қарамасдан, “қалдирғочлар” сафига ўтишимга рухсат беришди.

– “Бунёдкор” клуби сафида машғулотларда иштирок этдингиз. Жамоада янада ёрқинроқ ўйин кўрсатишингизга шароитлар етарлими?

 Жамоада футболчилар билан тез чиқишдик. Жамоада мураббий қўяётган вазифалар мени тўла қониқтирмоқда.

– “Бунёдкор”дан ташқари бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганмиди?

 Албатта, йил бошида “Локомотив”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларидан таклифлар бўлганди. Бироқ, клуб билан ўртада шартнома бўлгани сабабли, уларни рад қилишимга тўғри келганди. Иккинчи даврада ҳам бир қатор жамоалардан чақирувлар бўлди, лекин мен “Бунёдкор” жамоасини танладим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!