Шомуродов "Ростов"да дебют қилди

Ҳозиргина Россия Премер-Лигаси 3-туридан ўрин олган “Амкар” – “Ростов” ўйини ўз ниҳоясига етди.

Унда Леонид Кучук бошчилигидаги “Ростов” клуби Александр Зуевнинг ягона голи эвазига мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Беларуслик мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродовни 88-дақиқада заҳирадан майдонга туширди.

Шу тариқа, Элдор янги жамоаси сафидаги илк ўйинини ўтказди.

Россия Премер-Лигаси. 3-тур

“Амкар” – “Ростов” 0:1

Гол: Александр Зуев(66).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!