Шомуродов ва Галиулиннинг жамоалари лицензиялашдан ўта олишмади

Бугун Россия футбол иттифоқида клубларни лицензиялаш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Берилган маълумотларга кўра "Амкар", "Ростов" ва "Тосно" қўйилган талабларни бажара олишмаган ва шу боис уларга келгуси мавсум чемпионатда иштирок этиш лицензияси берилмади. Бироқ, ушбу жамоалар ой охирига қадар ушбу масала юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эгалар.

Маълумот учун, “Ростов” сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйнаса, “Тосно”да яна бир ўзбекистонлик футболчи – Вагиз Галиулин тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!