Шомуродовда 3 дақиқа, Галиулиндан навбатдаги ажойиб ўйин

10 август, 00:09 532

Шомуродовда 3 дақиқа, Галиулиндан навбатдаги ажойиб ўйин

Бугун Россия Премьер-Лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” жамоаси ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда мезбонлар пенальтидан киритилган ягона гол эвазига 3 очкога эга бўлишди. Ҳамюртимиз учрашувнинг 87-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди.

Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” эса ўз майдонида “ЦСКА”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Галиулин жамоасининг ягона голига ассистентлик қилди. Қайд этиш жоиз, ўтган тур “Амкар”га қарши баҳсда Вагиз гол киритишга эришган эди.

Виталий Денисовнинг “Локомотив”и эса сафарда “Рубин” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Илгарироқ, “темирйўлчилар” бош мураббийи Юрий Сёмин “Рубин”га қарши баҳсда Денисов майдонга тушмаслигини айтиб ўтган эди.

Россия Премер-Лигаси. 5-тур

Тосно – ЦСКА 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 49 Оланаре, 1:1 – 56 Заболотный, 1:2 – 62 Дзагоев.

Тосно – Юрченко, Буйволов, Чернов, Абазов (Мелкадзе, 58), Дугалич, Галиулин, Карницкий, Казаев (Мирзов, 40), Нуну Роша, Марков (Трошечкин, 63), Заболотный.

ЦСКА – Помазун, Березуцкий, Игнашевич, Васин, Набабкин, Головин (Дзагоев, 56), Натхо (Вернблум, 81), Миланов, Фернандес, Оланаре, Чалов(Витиньо, 57).

Огоҳлантириш: Васин (86).


Рубин – Локомотив 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 62, пенальти Жемалетдинов, 1:1 – 90 Кверквелия.

Рубин – Рыжиков, Гранат, Камболов (Кузьмин, 83), Кудряшов, Набиуллин, Оздоев, Мвила, Жемалетдинов (Сонг, 68), Бауэр, Азмун, Жонатас.

Локомотив – Гильерме, Кверквелия, Пейчинович, Рыбус, Миранчук, Баринов (Корян, 68), Миранчук, Денисов, Фернандеш, Тарасов (Галаджан, 75),Игнатьев.

Огоҳлантиришлар: Азмун (36), Миранчук (36), Жонатас (36), Денисов (51), Баринов (61), Игнатьев (84), Рыжиков (90).

Четлатиш: Жонатас (52).


Ростов – Динамо 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 19, пенальти Калачев.

Ростов – Песьяков, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Мевля, Гацкан, Зуев (Думбия, 75), Калачев (Юсупов, 68), Могилевец, Байрамян, Дядюн(Шомуродов, 87).

Динамо – Шунин, Хольмен, Терехов, Морозов, Шуньич, Катрич (Темников, 71), Зотов, Соу, Ташаев, Вандерсон, Панченко.

Огоҳлантиришлар: Соу (11), Гацкан (15), Терехов (17), Байрамян (21), Катрич (21), Ингасон (26), Паршивлюк (56).