Шомуродовнинг голлари Галиулин жамоасини мағлубиятга учратди (видео)

Аввал хабар берганимиздек бугун Россия премьер-лигасининг 28-турида Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” ўз майдонида Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клубини қабул қилди.

Яқиндагина фойдаланишга топширилган “Ростов-Арена” стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, учрашувда киритилган ҳар иккала голга Шомуродов муаллифлик қилди. Бу 2017 йилнинг июн ойидан  буён “Ростов” сафида тўп тепаётган Элдор учун жамоа сафидаги илк голлари бўлди.

Қайд этиш лозимки, ҳаар иккала ҳамюртимиз ҳам шу куни майдонда тўлиқ 90 дақиқа тўп суришди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамдк киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!