Шомуродовнинг устозини истеъфога чиқаришди

Белорусиялик мутахассис Леонид Кучук Россиянинг “Ростов” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клубдаги яқин манбааларга таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Унга кўра шартнома ҳар иккала томоннинг розилиги билан бекор қилинган. Бироқ, бу борада клуб томонидан ҳозирча расман баёнот берилмади.

Маълумот учун, 58 ёшли мутахассис “Ростов” клубида жорий йилнинг июнь ойидан буён фаолият олиб бораётган эди. У бошқараётган жамоа эса Россия премьер-лигасининг ўтган 19та тур якунларига кўра 22 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам мавсумни “Ростов” клубида ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!