Шониғмат кучли рақибини мағлуб этди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонлик Шониғмат Шофайзиев бироз олдин ўзининг асосий тўр, биринчи даврасидаги илк ўйинини ўтказди.

Илк босқичда ҳамюртимизга франсиялик Лени Митьяна рақиблик қилди. АТП рейтингида ўзидан икки марта юқорида турган ракетка устасига қарши баҳсда ҳамюртимиз 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Шониғматга иккинчи даврада мезбонлар вакили Димитрий Жирмонт рақиблик қилади. Ушбу баҳс этага марказий кортда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!