“Шўртан” – “Бунёдкор”: Превью

12 май,2017, 15:09 297

“Шўртан” – “Бунёдкор”: Превью

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўзининг навбатдаги учрашувини Ғузор шаҳрида ўтказади. “Қалдирғочлар” олий лига 10-тури доирасида “Шўртан” меҳмони бўладилар.

Бунгача бу икки жамоа чемпионат баҳсларида ўзаро 18 маротаба куч синашишган. “Бунёдкор” 13та ўйинда ғолиб чиққан, “Шўртан” эса битта баҳсда зафар қучган. Қолган тўртта учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар фарқи 35:3, “Бунёдкор” фойдасига.

“Қалдирғочлар” ўз тарихларидаги энг йирик ғалабасини айнан “Шўртан” устидан қўлга киритган. 2008 йили Тошкентда кечган учрашувда бунёдкорчилар 7:0 ҳисобида рақибни тор-мор этишган.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Виктор Карпенко. “Бунёдкор”нинг эндиликдаги фахрийси ҳисобида тўртта гол бор.

Қуйидаги ҳаволада “Шўртан” ва “Бунёдкор” қарама-қаршиликларининг ғузорликлар мезбонлигида ўтган учрашувлар қайдномалари билан танишишингиз мумкин.

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:4 (0:4)
09.06.2007. 12-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 5000 томошабин
Бош ҳакам: Ноил Лутфулин - 8,8 (Ташкент)
Голлар: Рашид Ғофуров, 5 (0:1), Илья Кликунов автогол 30 (0:2), Патрик Агбо 32 (0:3), Яннис Мандзукас 42 (0:4)
Амалга оширилмаган пенальти: Артур Геворкян (“Шўртан”), 37 (ноаниқ)

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:0)
14.10.2008. 21-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 5195 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов ((Андижон) – 8,6
Гол: Гочгули Гочгулиев 81

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:0)
30.04.2009. 8-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 5021 томошабин
Бош ҳакам: Олег Рубаков (Тошкент) – 8,2
Гол: Ривалдо 63

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:0
21.10.2010. 24-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 7612 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Саидов (Тошкент) – 9,1

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 1:0 (1:0)
01.10.2011. 22-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 7201 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Саидов (Тошкент) – 9,0
Гол: Александр Мерзляков 17

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:1)
06.11.2012. 24-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 4021 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)
Гол: Баҳодир Пардаев 3 пенальти

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:0
14.09.2013. 18-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 2237 томошабин
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)
Амалга оширилмаган пенальти: Александр Пишчур (“Бунёдкор”), 49 (ноаниқ)

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:0
16.08.2015. 18-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 5527 томошабин
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)

“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:1)
10.04.2016. 4-тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 6452 томошабин
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев (Фарғона) – 8,0
Гол: Минори Сато 54