“Шўртан” – “Қўқон-1912”. Бешинчи учрашув олдидан

27 апрель, 08:20 177

“Шўртан” – “Қўқон-1912”. Бешинчи учрашув олдидан

 

29 апрель куни “Қўқон-1912” жамоаси сафарда “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур учрашувга доир статистик маълумотларни тақдим қилди.  

Олий лигадаги бешинчи учрашув

“Қўқон-1912” ҳамда “Шўртан” клублари олий лигада бугунга қадар тўрт марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг учтасида қўқонликар ғалаба қозонган бўлса, битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати – 10:5 жамоамиз фойдасига. Ўтган йили Ғузордаги баҳсда 0:2 ҳисоби қайд этилган.

Ғузорда ўтган учрашувлар

18.11.2016

“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 0:2

01.10. 2015

“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 2:2

Ҳакамлар

29 апрель куни Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Қўқон-1912” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Айтганча, ўтган мавсумда ҳам бу жамоаларнинг Ғузорда ўтказилган учрашувини Ҳасан Рўзиев бошқарган. Умуман олганда, ушбу ҳакам ўтган йили жамоамиз иштирокидаги тўртта учрашувда ишлаган.

Олий лига, 8-тур

«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.