"Шўртан" - "Пахтакор". Учрашув рақаилари ва маълумотлар

13 апрель,2017, 09:48 446

 

"Пахтакор" жамоаси олий лиганинг 6-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Ғузорликларга Ихтиёр Каримов бош мураббий этиб тайинлангач, "Шўртан" ўтган турда "Локомотив"дан устун келди. Ҳар икки жамоа таркибида дисквалификация қилинган футболчилар йўқ.

Олий лигада клублар ҳозиргача 22 бор тўқнаш келган. Уларнинг 18тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. Иккитадан беллашув дуранг ва рақибнинг муваффақияти билан якунланган. "Шерлар" ўзаро учрашувларда 60 гол уришган. Ғузор клуби эса 17 бор тўп киритган. Меҳмонда жамоамиз 11 ўйиннинг 8тасида устун келган. 2 беллашувда "Шўртан" зафар қучиб, бир тўқнашувда дуранг кузатилган.

Учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга Шавкат Файзиев ва Александр Буров ёрдам беради.

"ШЎРТАН" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Александр Буров (Бухоро), Элёр Турсунов (Бухоро).

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Ёшлар таркиблари ўйини 14 апрель, жума куни 16:30да бошланади. Асосий жамоалар тўқнашуви 15 апрель, шанба куни 17:00да Ғузордаги "Шўртан" стадионида старт олади.