“Шўртан” 8 футболчини трансферга қўйишини маълум қилди
Иккинчи даврада “Шўртан”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати аниқ бўлди.
Жорий мавсумнинг биринчи ярмини қониқарсиз якунлаган “Шўртан” жамоаси, нафақат мураббийлар штабида балки футболчилар таркибида ҳам ўзгаришлар қилишни режалаштиргани ҳақида сайтимиз орқали аввал ҳам хабар бериб ўтган эдик.
“Шўртан” Эдгар Гессга қизиқмоқда
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, куни кеча, клуб раҳбарияти, “оқ бўрилар” сафини давралар оралиғидаги таннаффус давомида, тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Саидкамол Акбаров, Азиз Ғуломхўжаев, Зафар Полвонов, Сирож Хамраев, Қадамбой Нурметов, Акмал Холматов, Ботир Қораев, Сардор Собирхўжаев каби футболчиларимиз трансфер ойнасига қўйиладиган бўлди.
Бундан ташқари, танаффусдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида “Шўртан”га келиб қўшиладиган янги футболчилар ҳақида ҳам сайтимиз орқали кейинги хабарларимизда маълумот бериб ўтамиз.
Фикрлар