“Шўртан” жамоаси сафида жиддий йўқотиш

28 апрель,2017, 08:17 429

“Шўртан” жамоаси сафида жиддий йўқотиш

Ўтган ҳафтада Олий лиганинг 7-тур доирасида ўрин олган “Навбаҳор”-“Шўртан”  жамоалари ўртасидаги  кескин курашларга бой баҳсда ғузорлик футболчилар кичик ҳисобда мағлубиятга учради.  “Оқ бўрилар” сафида ўзининг ёрқин ўйинларни бошидан ўтказаётган жамоа тўпурари  ва сардор сифатида майдонга  олиб чиқаётган иқтидорли ҳужумчи Игорь Таран  жароҳат олган эди. Клуб шифокорларининг текширув натижасига кўра, футболчининг ўнг оёқ тўртинчи панжаси сўягида микро ёрилиш (трешение) бўлган. Жамоа малакали шифокори Алишер Абдураҳмонов ташхисига асосан,   Игорь Таран  жамоасига ёрдам беролмайди. Эндиликда  футболчи  икки ҳафтага сафдан чиқди.  Ғузорликларнинг “ёқимтойи” Игор Таран тезроқ жароҳатдан фориғ бўлиб жамоанинг зафарли юришларида  ҳиссасини қўшади ва  кўплаб маҳаллий  мухлисларига ажойиб ўйинларини туҳфа этади. 

Фахриддин Чориев.